Хабарҳо

ИСЛОМ ТИКЛАНИШ ПАРТИЯСИ: ФИЛМНИНГ ЯКУНИ

print
ИТП террорчи ташкилоти йўќликка юз тутганининг етти аломати шарњи

Бир ќатор ички ва хорижий экспертлар 2018 йилга якун ясаш чоѓида, уни минтаќанинг энг мудњиш экстремистик ва террорчи њаракати, яъни Ислом тикланиш партиясининг хотима ё завол топиши, дея аташди. Ўтган йил њодисалари, њаќиќатдан њам, ИТП террорчи ташкилоти ушбу йил мобайнида мавжудлигини исботлаш учун охирги њаракатларини кўрсатиб, ќадамма-ќадам орадан кетганини кўрсатади. Хожаларининг кўп уринишларига ќарамасдан, бу экстремистик ташкилот тарихнинг чуќур ахлатхонасига ташланди.

Бу воќеийлик, яъни ИТП террорчи ташкилотининг сиёсий ва тузилмавий йўќлик сари юз берганини сиёсий  амалий жараёнлар ва аниќ факту раќамларни њар таќќослаган њолда, њар томонлама ўрганиб чиќиш орќали мушоњада ќилиш мумкин.

 

  1. 2018 йилда ИТП террорчи ташкилотининг ѓоявий синиши

2018 йилда ИТПнинг энг катта синиши унинг ѓоявий ва маънавий синиши бўлди. Зеро, ушбу йил мобайнида бу партиянинг тажрибали ва нуфузли аъзоларининг катта гуруњи нањзатнинг экстремистик аќидалари хато эканлигини расман эътироф этиб, уни ошкора мањкум этишди. Жумладан, ИТП террорчи ташкилоти олий бошќармаси аъзолари Саид Ќиёмиддини Ѓозий (Эшони Ќиёмиддин), Аёмиддин Сатторов (Мавлавий Аёмиддин), Рањим Каримов (Мавлавий Абдурањим) Саидиброњими Назар, Мирзомуњаммади Нави два Зарафо Рањмоний ушбу экстремистик ташкилот таълимоти ва фаолияти нотўѓрилигини англаб етишган ва эътироф этишган бўлиб, ундан ќўл тортишди ва мамлакат халќини бу ташкилотдан йироќ юришга њидоят ќилишди.

Ўз навбатида, ИТП террорчи ташкилоти Олий бошќармаси аъзоси, ИТП асосчиси С.А.Нурийнинг катта фарзанди – Муњаммаджони Нурий, ИТП террорчи ташкилоти бошќармаси аъзоси, А.С.Нурийнинг ќизи – Руќия Нурий ва умуман, С.А.Нурийнинг оила аъзолари ўзларини ИТП террорчи ташкилотининг бугунги рањбарияти фаолиятидан тўлиќ ажратиб, уларнинг Европа мамлакатларидаги иѓвогарона тадбирларида иштирок этишдан воз кечишди. ИТП террорчи ташкилоти рањбариятининг аксарият аъзолари ќамоќхонада њам мамлакат органларидан бу миллатга ќарши йўлнинг хато эканликларини англаб етишгани, уларни ошкора мањкум этишни сўрашди. Бу ташкилотнинг юзлаб нафар собиќ фаоллари ва аъзолари њам бу нотўѓри йўлдан пушаймон бўлишиб, нањзатнинг террорчи ѓояларини мањкум этган њолда, тинч њаётга ќайтишди. Уларнинг њар бири њаќидаги маълумот билан оммавий ахборот воситаларида танишиш мумкин.

Буларнинг устига, партиянинг ќочќиндаги раиси М.Кабирий 2018 йилнинг сентябр ойида Варшавадаги маърузасида нањзатчиларни расмий тарзда «босмачилар њаракати давомчилари» ва «босмачиларнинг учинчи насли», дея атаб, нањзатчиларнинг ИТП террорчи ташкилотининг миллий ва демократик њаракат бўлгани њаќида тўќиган барча афсоналарини тўлиќ парчалади. М.Кабирийнинг бу эълони бу партияда идеологик бўњронни янада чуќурлаштирди.

Шу тарзда, ИТП террорчи ташкилотининг идеология, руњия ва маќсадлари, энг аввало, ўз ичида тўлиќ парчаланиш билан рўпара келиб, бу партияни нг аксарият собиќ рањбарияти томонидан мањкум ва рад этилди. Бу ИТП террорчи ташкилотининг сиёсат сањнаси ва тарихда ѓоявий ва маънавий парчаланганининг жиддий аломати саналади.

 

  1. ИТП террорчи ташкилотининг тўлиќ ахборот парчаланиши

ИТП террорчи ташкилотининг ахборот фазосида фаолиятининг тўлиќ сусайиши унинг иши охирига етганининг бошќа аломатидир. Албатта, Тожикистон ахборот фазосида бу террорчи ташкилотнинг неча йиллардан буён ўз ўрни ва нуфузи йўќ.  Аммо 2018 йили у интернет ва хорижий ахборот фазосида њам тўлиќ парчаланди. Бундай фазиятни икки йўналишда мушоњада ќилиш мумкин:

Биринчидан, 2018 йилда ИТП террорчи ташкилоти рањбарияти ва уларнинг сайту агентликлари фаолияти бирваракайига сусайиб, уларда таклиф этилган материаллар њажми ўнлаб баравар камайган. Масалан, ИТП террорчи ташкилотининг «Паём», «Востокнюс», «Кимиёи саодат», «Нањзат», «Озодандешон» ва бошќа экстремистик сайтлари маќолаларини њатто 2017 йил материаллари билан солиштирсангиз, у њам мазмун ва њам њажм жињатдан буткул ночиз бўлиб ќолганини кўрасиз. Иѓвогар «Паём» сайти энди њафтада фаќатгина бир ёки икки марта янгиланиб, «Востокнюс» нањзат эксремистик сайти бўлса, сўнгги бир неча ойда умуман янгиланмаган. Шояд кимдир нањзатчиларнинг пули тамом бўлган, дея гумон ќилиши мумкин. Аммо бундай эмас. Эњтимол, гап нањзатчиларнинг айтиш учун гаплари ќолмаганидадир. Улар мамлакату миллат ривожи, тараќќиёти, осойишталиги ва жипслиги њаќида нима дейишларини билишмайди.

Иккинчидан, бу жараёнда муштарийларнинг нањзат сайтлари материаллари ва уларнинг эълону изњоротларига эътибори 80 фоизгача камайган. Статистик таќќослашларнинг кўрсатишича, агар 2015 йили ИТП раиси М.Кабирийнинг интернетдаги битта видеомурожаатини 35 000 киши (асосан, мамлакат ташќарисида) томоша ќилган бўлса, 2018 йилнинг ўртаси ва охиридаги унинг сўнгги иккита мурожаатини њаммаси бўлиб 4,3 ва 2,1 минг киши томоша ќилган. Бу раќамлар ИТП рањбарининг интернет фазосида томошабинлари сони 10-15 баравар камайганини кўрсатади. Бундай жараённи ИТП террорчи ташкилоти сайтлари ўќувчиларининг буткул камайиб кетишида њам кўриш мумкин. Масалан, 2016 йилга нисбатан «Паём» сайти ўќувчилари сони 20 баравар ва «Востокнюс» сайти муштарийлари 34 баравар камайган. Ушбу йилда фаќат «Ахбор» ахборот сайти муштарийлари кўпайган бўлиб, у њам бу сайт ИТП террорчи ташкилоти мавќе ва сиёсатларидан узоќлашгани њисобидан шундай натижага эришган.

Шу тариќа, хориж ахборот фазосида њам ислом тикланиш партияси экстремистик гуруњининг номи унутилган бўлиб, бошќа њеч ким уларни изламайди. Огоњ муштарий энди бу фитначи ва экстремистик гуруњдан узоќлашиб, уларнинг бир хил ва бузѓунчи сўлари њамда тарѓиботларини бошќа ўќишу эшитишни истамайди.

 

3.Россия ва Европада тожик муњожирлари ораситда ИТП таъсир кучининг йўќолиши

Россияда тожик муњожирлари муњити ИТП террорчи ташкилоти фаолиятининг майдонларидан бири њисобланарди. Зеро, Тожикистон фазосидан узоќ бўлиш шароитида нањзатчилар муњожирлардан ўзларининг асосий ўлжаси сифатида фойдаланишарди. Аммо 2018 йилда вазият тањлилининг кўрсатишича, энди Россиядаги тожик муњожирлари орасида нањзатчиларнинг ўрни тўлиќ камайган. Зеро, агар 2015-2016 йиларда нањзатчилар юзлаб мењнат муњожирларини ўз домларига тортишнинг уддасидан чиќишган бўлишса, 2018 йилда бу раќам њатто ўн нафарни ташкил ќилмаган. Агар бу вазиятга бир томондан Россия Федерацияси тартибот органларининг ќолган нањзатчилар билан жиддий кураши сабаб бўлган бўлса, унинг бошќа сабаби эса, тожик муњожирларига ИТП террорчи ташкилотининг террористик ва миллатга ќарши моњиятининг ошкор бўлиши билан боѓлиќ.  Аксинча,  Эшони Ќиёмиддин, Мавлавий Аёмиддин, Наимжон Самиев ва бошќалар 2018 йили Россия давлат органлари њамкорлиги билан Тожикистонга ќайтарилган ИТП террорчи ташкилотининг нуфузли шахсиятлари саналади.

ИТПнинг «Берлинда тожиклар буюк митинги» номли лойињаси татбиќида шармандаларча синиши ИТП террорчи ташкилотининг Европа мамлакатларидаги тожик муњожирлари ораисда таъсир ва обрўси тўлиќ йўќолганининг бошќа мисолидир. 2018 йилнинг 10 декабрида ўтказилиши керак бўлган ушбу тадбирда нањзатчиларнинг ойлаб тайёргарлик кўришлари ва тарѓибот ишларига ќарамасдан, Европада муќим тожиклардан ИТПнинг аъзоси бўлган, ундан маош олувчи атиги 35-40 нафари иштирок этди, холос.
Турли статистик маълумотларга кўра, бугун Европа мамлакатларида 20 000 нафарга яќин Тожикистон фуќаролари ишлаб фаолият юритади ва ё тањсил олади. Фаќатгина БМТнинг 2018 йилдаги рўйхатига биноан, њозир Европада 10 000  нафарга яќин тожикистонлик мењнат муњожирлигида юрибди. Демак, нањзат митингида улардан 30-40 нафарининг иштирок этиши бу ташкилотни Европа мамлакатларида муќим яшовчи тожикларнинг атиги 0,0001 фоизи њам ќўллаб-ќувватламаслигини кўрсатади! Шу тарзда, «буюк митинг» режаси нањзатчиларнинг буюк синиши ё катта шармандагарчилигига айланди.

Шу тарзда, нањзатчиларнинг охирги умиди, яъни турли мамлакатлардаги тожик мењнат муњожирлари бу ташкилотнинг иѓвогарона ва террористик моњиятини англаб етиб, ИТП террорчи ташкилоти уларнинг номи ва уларнинг њисобидан фойда олишларига бошќа йўл ќўйишмайди. Дунёнинг турли минтаќаларида студентлар ва тожик муњожирларининг ўнлаб анжуманларида тожик муњожирларининг ИТП террорчи ташкилотидан безорликлари ва ќочишга интилаётганликлари њаќидаги изњоротларининг ахборот агентликларида ёритилишининг ўзи бу воќеийликнинг бошќа кўрсаткичи њисобланади.

 

  1. ИТП террорчи-экстремист ташкилотининг «Европа лойињалари»нинг парчаланиши

ИТП террорчи ташкилотининг фаолияти Тожикистон ва минтаќа мамлакатларида ман этилганидан кейин, унинг рањбарлари Европа мамлакатларидан бошпана топиб, ўзларини ѓарбликлар кўзига демократия яратувчи кучлар сифатида кўрсатиш учун њаракат ќилишди. Нањзатчиларнинг бу режаси бир мунча муддат иш берди ва 2016-2017 йиллар нањзатнинг ќочоќ рањбарлари ўзлари-ю ќариндош-уруѓларини Европага жойлаштиришди. Аммо ИТП террорчи ташкилотининг экстремистик-террористик моњияти тўлиќ ошкор бўлиши билан 2018 йилда ѓарб мамлакатлари ва ташкилотларининг ушбу террорчи ташкилотга нисбатан муносабати њам бутунлай ўзгарди.

Биринчидан, аниќ маълумотларга кўра, бир неча марталик сўровномалар ва бир нечта халќаро ташкилотларнинг орага тушишларига ќарамасдан, Америка Ќўшма Штатлари Њукумати 2016 йилдан буён ИТП раиси М.Кабирийга АЌШ визасини беришдан бош тортиб келмоќда. Яъни, АЌШ органлари шу йўл билан М.Кабирийнинг АЌШга сафари олдини олишмоќда.

Иккинчидан, бошќа ѓарб мамлакатлари њам ИТП раиси ва намояндалари билан ошкора суњбату мулоќотлардан ќочишади. Масалан, агар 2016 йилда М.Кабирийнинг Европа давлатлари элчилари, парламент вакиллари, партия рањбарлари ва ташќи ишлар вазирликлари ходимлари билан 20та мулоќоти ўтказилган бўлса, 2018 йили уни бу мамлакатларнинг атиги 3 намояндаси ва Европада Хавфсизлик ва Њамкорлик Ташкилоти (ЕХЊТ)нинг икки намояндаси ќабул ќилди. Албатта, М.Кабирийнинг бу мамлакатлар махсус хизматлари ќуйи зиналари намояндалари билан алоќаси давом этмоќда, аммо бу алоќалар энди ёлланма алоќалар бўлиб, сиёсий ањамиятга эга эмас.

Учинчидан, 2018 йил бошидан ЕХЊТ халќаро нуфузли ташкилотининг њам ИТП террорчи ташкилотига муносабати тўлиќ ўзгарди. ЕХЊТ бундан кейин Тожикистон Њукуматини ўзининг шериги њисоблаб, у билан њар томонлама њамкорликларни йўлга ќўйишини расмий тарзда эълон ќилди. Хусусан, 2018 йилнинг 10-21 сентябр кунлари ЕХЊТнинг Варшавадаги йиллик мажлисида ЕХЊТнинг ИТП террорчи ташкилотига муносабати ўзгарганини кўрсатди. Агар 2016 ва 2017 йилларда  нањзатчилар ЕХЊТнинг йиллик мажлисларида фаол ќатнашган бўлишса, 2018 йилда мажлис бошланиши чоѓида 10 сентябр куни мезбонлар ИТП террорчи ташкилоти намояндаларини конференция ишига халал беришса, улар бундан кейин иштирок этишдан тўлиќ мањрум бўлишлари њаќида огоњлантиришди. Конференция ишида рањбарлик ќилувчи ИТП террорчи ташкилоти раиси М.Кабирийнинг сўзини бўлиб, мажлис мавзуси доирасида сўз юритишини таъкидлади. Умуман, ИТП террорчи ташкилоти намояндалари чиќишларидан кейин модератор уларнинг чиќишларида аниќ далиллар мавжуд эмаслигини таъкидлашди.

Шу тарзда, ЕХЊТнинг Варшавадаги йиллик мажлиси ИТП террорчи ташкилотининг шармандалик сањнасига айланиб, бу экстремистик-террорчи ташкилотни яна бир ќадам тарих њошиясига кузатди.

 

5.ИТП террорчи-экстремист ташкилоти ќолган аъзоларининг террористик оќимларга ќайтиши

2018 йил мобайнида ИТП террорчи ташкилотининг террорчилик моњиятини яна бир марта якуний ва асосли тарзда фош бўлиб, ошкор этилган факту раќамлар бу ташкилотни сиёсий ташкилотлар рўйхатидан тўлиќ њарбий террорчи ташкилотлар рўйхатига ўтказди. Албатта, ИТП террорчи ташкилотининг экстремистик-террористик моњиятига бирон бир соѓлом фикрли ва огоњ мутахассис шубња ќилмасди. Фуќаролик уруши даврида 150 000дан зиёд ватандошлар ќатлиоми ва Тожикистондаги фаолияти даврида минглаб мудњиш жиноятлар содир этиш бу партиянинг террористик моњиятини тўлиќ исботлади. Лекин 2018 йили фош этилган факту раќамлар ва мисоллар ИТП террорчи ташкилоти террористик моњиятидан ќўл тортиш бир ёќда турсин, балки  давлату миллатимиз хавфсизлигу барќарорлигитга ќарши янгидан-янги душманона режаларга эга эканлигини яна бир марта кўрсатди.

Жумладан, ИТП террорчи ташкилоти бошќармаси раиси Аёмиддин Сатторов Тожикистонга ќайтганидан кейин нањзат партияси бугуне Эрон ва Афѓонистон Ислом Республикаларида янги террорчи гуруњларни тайёрлаётганини кенг тарзда кўрсатиб берди. ИТПнинг ушбу собиќ рањбарининг бевосита шоњидлигига кўра, њозир Арок, Ќум, Бумењан ва Мозандарон террористик лагерларида ўнлаб нафар нањзат жангчилари эронлик инструкторларидан террористик таълим олишмоќда. Ушбу лагерларда 1 йилу 8 ой ИТП террорчи ташкилоти жангчиларига диний таълим берган А.Сатторов бевосита шоњид сифатида нањзатчилар ва унинг хожаларининг шум режасини фош ќилди.

2018 йилда, шунингдек, ИТП террорчи ташкилотининг тожикистонлик ёшларни жалб этиш ва Эрон Ислом Республикаси террористик лагетларига жўнатишга оид мувофиќлаштирувчиси ё «военком»и ќўлга олиниб, унинг кўрсатмаларидан нањзатчиларни Тожикистон ва Россия њудудидан йиѓиб, террористик таълим олиш учун Эронга жўнатиш тўѓрисидаги кўп маълумотлар фош бўлди. Умуман, бугунги кунгача ИТП янги террорчи гуруњлари жангариларидан 20 нафарга яќини ошкор этилган ва ќўлга олинган бўлиб, уларнинг њар бири аниќ маќсад билан Тожикистон њудудига жўнатилганди.

Бундай воќеий ва сонсиз факту раќамлар ИТП террорчи ташкилотининг сиёсий потенциали тўлиќ охирига етиб, уларнинг ќолганлари кичкина террорчи гуруњларга айланаётганини кўрсатди. Шу сабабли, ИТП террорчи ташкилоти террорчи гуруњчалар мажмуи сифатида яна бир муддат тањдид солиши мумкин, аммо ўзининг сиёсий ва идеологик ташкилот сифатидаги моњиятини тўлиќ бой берди.

  1. ИТП террорчи ташкилотининг халќаро мањкумлиги

2017-2018 йиллар ИТП террорчи ташкилотининг халќаро ќатъий мањкумлиги йиллари бўлди. Бу даврда нуфузли минтаќавий ва халќаро ташкилотлар, дунёнинг буюк давлатлари, диний анжуманлару бирлашмалар, Исломнинг буюк уламолари ва дунёнинг таниќли тадќиќотчилари бу партияни расман экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этиб, уни расмий тарзда мањкум этишди.

ИТП террорчи ташкилоти, энг аввало, энг нуфузли халќаро ташкилот, яъни Шанхай Њамкорлик Ташкилоти томонидан экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этилиб, унинг фаоляти ушбу ташкилотга аъзо давлатлар њудудида ман ќилинди. Шанхай Њамкорлик Ташкилоти ички тартиботига биноан, барча ќарорлар фаќат барча аъзо давлатлар розилиги ё консенсус усули билан амалга оширилади.

Устига-устак, ИТП террорчи ташкилоти Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти томонидан њам экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этилиб, фаолияти ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар, яъни Россия, Беларус, Ќозоѓистон ва Ќирѓизистонда ман ќилинди. Ушбу террористик партия кенг њайъат (Беларус, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Ќозоѓистон, Ќирѓизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон)ни ќамраб олувчи Мустаќил Давлатлар Њамдўстлигининг террорчиликка ќарши маркази умумий маълумоти рўйхатига њам расман киритилган.

ИТП террорчи ташкилотининг Тожикистонда фаолияти ман этилиши Ислом дунёсининг нуфузли диний ва сиёсий доиралари томонидан њам жиддий ќўллаб-ќувватланди. Жумладан, дунё Ислом уламолари энг нуфузли ташкилотларидан бири бўлган Халќаро исломий уламолар мажмуи ИТП террорчи ташкилотини экстремистик-террористик ташкилот сифатида эълон ќилиб, мусулмонларни бу партиядан узоќ юришга њидоят ќилди. Ислом дунёсининг мўътабир илмий-диний маркази, яъни Мисрнинг Ал-Азњар университети њам ИТП террорчи ташкилотини экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этиб, унинг фаолиятини мусулмонлар учун зарарли, дея эълон ќилди. Ушбу халќаро фатво маркази томонидан ИТП террорчи  ташкилотининг террористик деб эълон ќилиниши фатво ё шаръий њукм содир этилиши, яъни унинг исломий шариат назаридан ноисломий гуруњ ва террорчи ташкилот, дея эътироф этилиши билан боѓлиќ.

Шунинглек, ИТП террорчи ташкилоти фаолияти Миср, Туркия, Њиндистон, Саудия Арабистони ва Форс кўрфази аксарият мамлакатларида њам мањкум ва ман этилди.

Хуллас, ушбу йилда ИТП террорчи ташкилоти халќаро мањкумликка рўпара келиб, халќаро террористик тармоќлар таркибий ќисми сифатида ман этилди.

 

  1. ИТП террорчи ташкилоти номининг сиёсат сањнасидан йўќотилиши

Шу тариќа, 2018 йили ИТП террорчи ташкилотининг ќора йилномаси, сиёсий йўќлик сари юз бериш ва бошќа њеч ќандай келажакка эга эмаслигини унинг ќочоќ рањбарлари ва партиянинг хорижий хожалари яхши англаб етишди. Шунинг учун, ушбу йилда улар бу ташкилот номини яшириш ва алмаштириш орќали ўзларининг шум фаолияту маќсадларини бошќа ниќоб остида давом эттириш учун њаракат ќилиб кўришди. «Ислом тикланиш партияси» номи энди унинг раиси М.Кабирийнинг миллионлик тижоратлари ва «европача» сиёсий ўйинлари учун њам нафаќат халал, балки бир жиддий хатарга айланган эди. Зеро, бу ном тожикистонликлар ва жањон ањолиси зењнида жањолат, сотилган, ватанфурушлик, экстремизи ва терроризм каби тушунчаларга маънодош бўлди.

М.Кабирий буни яхши англаб етиб, навбатдаги сиёсий њийлага ќўл урди. У ИТП террорчи ташкилоти аъзоларининг њисобидан «Тожикистон њур фикрлилари анжумани» ва «Европада тожик муњожирлари бирлашмаси» номли иккита сунъий ташкилотни таъсис этиб, улар билан «Тожикистон миллий паймони» номли сунъий коалицияни имзолади. Яъни «нањзат партияси» номидан ќутулиш учун ўзи билан ўзи келишувга эришиб, энди ўзини «ИТП раиси» эмас, балки «Тожикистон миллий паймони раиси», дея атай бошлади! Варшавадаги ЕХЊТ анжумани (2018 йилнинг сентябри), Берлиндаги нањзатчиларнинг муваффаќиятсиз норозилик намойишлари (2018 йилнинг ноябри) ва њатто, 2019 йил муносабати билан янги йил табригида М.Кабирий ўзини энди «ИТП раиси», деб аташдан њазар ќилиб, ўзини «ТМП раиси» ќалбаки номи билан таништирди.

Аёмиддин Сатторов айтганидек, «аввалдан аќидавий нањзатчи эмас, балки тижоратчи бўлган» М.Кабирийнинг бу рафтори ИТП террорчи ташкилоти мавжудлигига охирги ўлим келтирувчи зарбани берди. Шу тарзда, М.Кабирий ўз тижорати ва шахсий фаолиятини ќутќариш учун нафаќат нањзат партиясининг ўзи, балки унинг номини њам расмий тарзда тарихнинг сањифасидан йўќотди.

***

Њар бири мутлаќ њаќиќат ва бањс талаб ќилмайдиган ушбу еттита аломат Ислом тикланиш партияси экстремистик-террорчи ташкилоти энди тўлиќ парчаланиб, бир таълимот, идеология ва ташкилот сифатида йўќ бўлиб кетганини кўрсатади. Бу ташкилот ижтимоий асосини њам тўлиќ ќўлдан бериб, ќайта тикланиш учун њеч ќандай имконга эга эмас. Шунинг учун, ушбу партия хожалари ва унинг ќолган бир неча нафар фаол аъзоларининг ИТП террорчи ташкилотини ќайта тиклашу ќутќариш йўлидаги њаракатлари бењуда иш бўлиб, бу сиёсий жасадга энди њеч нарса таъсир ўтказа олмайди. Зеро, филм охирига етди!

 

Абдулло Ғафуров,

тарих фанлари номзоди, доцент.

Шарҳи худро гузоред

Еmail-и шумо нашр нахоҳад шуд. бахшҳои ҳатми бо * ишора шудаанд *