Хабарҳо

Ислом тикланиш партияси террорчи-экстремистик ташкилоти (ИТП ТЭТ) њомийси – Эрон Ислом инќилоби ќўриќчилари корпуси (ИИЌК) террорчи ташкилот, деб эълон ќилинди

print
Жорий йилнинг 8 апрелида АЌШ Президенти Доналд Трамп Оќ уйда Эрон Ислом инќилоби ќўриќчилари корпуси (ИИЌК) Эрон рањбариятининг террорчилик компаниясида њокимиятга «унинг глобал террорчилик компаниясини амалга оширишда» «асосий восита» сифатида хизмат ќилади, дея расман баёнот берди. «Фарѓона.Ру» (https://fergana.agency/articles/106464/) сайтининг хабарига кўра, Америка Президенти, жумладан, шундай деди: – «Бугун мен расмий равишда маъмуриятимнинг Эрон Ислом инќилоби ќўриќчилари корпусини, «Ќудс» кучларини ќўшган њолда, хорижий террорчи ташкилотлар рўйхатига ќўшиш режасини эълон ќиламан». Трампнинг таъкидлашича, ИИЌК терроризмдан давлат сиёсати ќуроли сифатида фойдаланади, терроризмда фаол ќатнашади, молиялаштиради ва уни давлат сиёсати сифатида олдинга суради».

Буни Миллий хавфсизлик бўйича Давлат котиби Жон Болтон њам шундай деб тасдиќлади: – «Ќўшма Штатлар бу эронлик кучга эга тизимни хорижий террорчи ташкилотлар рўйхатига киритди, чунки ИИЌК «Эрон халќи азият чекаётган бир пайтда терроризмга инвестиция киритади»».

Дарњаќиќат, Эрон нефт, газ, кўмир ва бошќа кўпгина фойдали ќазилмаларга бой мамлакат, шу билан бирга, ањолисининг кўпчилик ќисми йиллар давомида ўта ќашшоќ њолда яшайди. Мамлакат рањбариятининг тажовузкорона сиёсати натижасида, Эрон Ислом Республикасининг оддий фуќаролари мураккаб турмуш тарзини бошдан кечиришга мажбурдирлар.  Эроннинг бюджети кўплаб йиллар давомида етишмовчилик билан келмоќда, макроиќтисодиётда келажаги номаълум њолат рўй берган. Юќори мансабли рањбарлар атрофидаги шахслар ёки уларнинг сиёсатига бефарќ бўлган ИИЌК ва Миллий хавфсизлик олий кенгаши (МХОК) каби ташкилотларга даромад келтирадиган контрабанда ва коррупция мислсиз равишда ривожланмоќда,

Шу билан бирга Эрон махсус хизматлари ўн йилликлар давомида ќўллаб-ќувватлаб келаётган бошќа террорчи-экстремистик ташкилот – Ислом тикланиш партиясининг пул воситаси таъминотини тўлиќ бўйнига олган. Давлат хазинасидан фойдаланадиган ИИЌК, таркибида Ислом тикланиш партияси террорчи-экстремистик ташкилоти њам бўлган ўзларининг ва хорижий радикал ва террорчи ташкилотларга ўнлаб миллиард долларлар билан њомийлик ќилади ва ќурол-яроѓ билан таъминлайди. Эрон томонидан Ислом тикланиш партияси террорчи-экстремистик ташкилотига њомийлик ќилиш (1 миллион 200 минг доллар) ва уни маънавий ќўллаб-ќувватлаш, дастлаб Тожикистонда ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиќариш, 2015 йил кузида њарбий давлат тўнтаришини амалга оширишга йўналтирган эди.

ИИЌК назорати остида, Эроннинг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси ходимлари соясида, Ислом тикланиш партияси террорчи-экстремистик ташкилоти мамлакатда очиќ фаолият юритган 20 йил давомида ноќонуний амалларга ќўл уриб келган. Эроннинг Тењрон, Гургон, Ќум, Караж шањарларида махсус хизматлар жангариларни маќсадли тайёрлаш диверцион-террорчилик лагерларини жињозлардилар. Уларнинг кўрсатмалари билан, эронлик инструкторлар томонидан таълим берилган террорчилар Тожикистоннинг кўзга кўринган давлат хизматчилари, олимлар, журналистларни ўлдиришарди. Эроннинг Ќум ва Гургон шањарларида жойлашган Давлат мадрасалари охирги пайтгача Тожикистон Республикаси фуќароларига Ислом тикланиш партияси террорчи-экстремистик ташкилоти тавсияси билан таълим бериларди.

Бугунги кунда Эрон махсус хизматлари ИТП ТЭТнинг Европа Иттифоќи давлатларида яшайдиган юќори табаќали вакилларини ќўллаб-ќувватлашни давом эттирмоќда.  ИИЌК назорати ва унинг инструкторлари иштирокида ИТП ТЭТнинг жанговар ќаноти – «Ансаруллоњ» аъзолари Афѓонистон ва Яќин Шарќ мамлакатларида махсус тайёргарликдан ўтишмоќда. Шундан сўнг, Тожикистон њудудига яширин ўтиш маќсадида, уларга пул, ИИЌК ва Эрон Ахборот вазирлиги босмахоналарида оммавий тарзда тайёрланаётган ќалбаки паспортлар берилади.  Бунинг исботи сифатида ИТП ТЭТ фаоллари ўзларининг жиноий фаолияти даврларини айтиб берган ќатор њужжатли филмларни келтириш мумкин, бунда асосий ролни эронлик њомийлар ўйнаган. Эрон лагерларида улар махсус тайёргарликдан ўтишган њамда бу амаллари учун ќўшимча мукофотлар ваъда ќилинган њолда, бир ќатор сиёсий ва илм ходимларини йўќ ќилиш њаќида топшириќлар олишган.

Фаќатгина 2016-2018 йиллар бадалида ИТП ТЭТ рањбарияти эњтиёжи учун Эрон томони 3 миллион доллардан ортиќ маблаѓ ажратди. Бу маблаѓлар партиянинг ахборот ресурсларини ташкил этиш, сайтлар фаолиятини яхшилаш, тарѓиботчиларни молиявий таъминлашга йўналтирилган.  Австрияда Тожикистон Республикаси Њукумати фаолиятига ќарши тарѓибот ишлари олиб бориш маќсадида, Эрон махсус хизматлари томонидан «Садои мардум» («Голос народа») телевизион студияси ташкил этилган. Лойињанинг умумий ќиймати 1 миллион 200 минг долларни ташкил этди. Ахборот вазирлиги ва ИИЌК томонидан ИТП ТЭТ тарѓиботини кучайтириш маќсадида, «Паём.нет», «Востокнюс», «Озодандешон», «Кимиёи саодат», «Ахбор.ком» каби сайтлар ташкил этилган бўлиб, уларда њар куни антиконституцион, Њукуматга ќарши ва экстремистик мазмундаги материаллар чоп этилади. Баён этилганларни эътиборга олиб ва халќаро њуќуќий меъёрлар доирасида, ИИЌКнинг барча тизимлари ва филиаллари, жумладан, Тожикистон Республикаси Олий суди томонидан фаолияти таќиќланган ИТП ТЭТ, «Паём.нет», «Востокнюс», «Озодандешон», «Кимиёи саодат», «Ахбор.ком» сайтлари њам террорчи ташкилотлар њисобланади.

Вашингтоннинг ИИЌК ва унинг ИТП ТЭТ каби «ёрдамчи филиаллари»ни террорчи ташкилоти, деб эълон ќилиш ќарорини Бањрайн Ташќи ишлар вазирлиги, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху, шунингдек, ИИЌК фаолиятидан зиён кўрган бир ќатор давлатларнинг олий мансабдорлари ќўллаб-ќувватладилар. Жумладан, ИТП ТЭТ, аллаќачон, ШЊТ ТЌКМТ – Шанхай Њамкорлик Ташкилоти Терроризмга ќарши кураш минтаќавий тузими, МДЊ ТЌКМ – Мустаќил Давлатлар Њамдўстлиги Терроризмга ќарши кураш маркази, КХШТ – Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти каби нуфузли ташкилотлари рўйхатидан террорчи-экстремистик ташкилот сифатида ўрин олган.

 

Олег Алексеев, “Параллел” АА.

Шарҳи худро гузоред

Еmail-и шумо нашр нахоҳад шуд. бахшҳои ҳатми бо * ишора шудаанд *