Сиёсат

КУЗДАГИ “ЖЎЖА САНОҒИ…”

print

         Ўзи қазиган чуқурга ўзи қулаган ислом тикланиш партияси экстремистик- террористик ташкилоти раҳбарияти ва аъзолари қабиҳ қилмишлари учун тавбага таяниш ўрнига, ҳамон таги пуч бўхтону асоссиз ўйдирмалар тегирмонига сув қуйишда давом этмоқдалар. Бироқ, наҳзатчилар ҳамиша «ёрдамини аямайдиган» давлатлар билан алоқада бўлиб, жиноятга қўл урар эканлар, ўзларини хон, сояларини майдон ҳисобласалар-да, қонун панжасига тутилгач, турли баёниялар тарқатиш орқали бегуноҳ бўлиб кўринишга уринаётганликларидан эндиликда барча бирдек огоҳдир.

Шу пайтгача наҳзат раҳбарлари-ю сафдошлари жинояткор кимсаларнинг дўсту ҳамтавоқдари эдилар, энди – чи, энди давлатга қарши кирдикорларни амалга оширганларидан сўнг, бегуноҳ бўлиб қолишдими? Бу, наҳзатчиларнинг ўзларини оқлаш «тур»ларидан биридир. Уларнинг ақидасича, ҳукуматдорлар «дунёдаги вазият нотинчлигидан фойдаланиб ҳамда бузѓунчиликка қарши кураш»ни баҳона қилиб, юзлаб сиёсий фаоллар ва мутлақ хокимлик сиёсати танқидчиларига тазйиқ ўтказган, қамаб, шикаст етказган ҳолда, муҳолифатдаги муҳим партия – ИТП ни жазолаш ва озодликнинг барча кўринишларини шиддат билан чеклаш йўлини тутган эмишлар.

         ИТП экстремистик-террорчилик ташкилоти издошлари жамиятга, давлату миллатга таҳдид ўтказиб келганлиги ҳақиқати тобора ойдинлашиб бормоқда. Наҳзатчиларнинг даъволарига кўра, ИТП раисига қўйилган айблар «беасос, сиёсий мақсадларни кўзлар эмиш». Аслида эса Муҳиддин Кабирий етакчилигидаги партия намояндалари мамлакатдаги сокин вазиятни издан чиқариб, ҳалокатли амалларга қўл уриб, яна таѓин халқни гумроҳ этишга бел боѓлаб келди. Эндиликда наҳзатчилар ўз раҳбари Муҳиддин Кабирийнинг ҳиёнатларини ҳис этганлари ҳолда, уни жон-жаҳдлари билан ҳимоялашга ҳаракат қилмоқдалар, руҳонийлар ва матбуот намояндаларининг, маслакдошлари ва чет эллик хожаларининг диққатини тортиб, хорижий мамлакатларда йиѓилишлару учрашувлар ўтказишга зўр бермоқдалар, эл-улусни ўзларига эргаштириш пайидан бўлмоқдалар. Бир сўз билан айтганда, ўз мавқеларини бой бермаслик мақсадида турли тутуриқсиз баёнияларни тарқатиб, сувдан қуруқ чиқишга умид боѓламоқдалар. Лекин билмайдиларки, мамлакат шарафли ҳалқи ИТП раҳбарияти ва тарафдорларининг кирдикорларидан кўпдан бери тўлиқ огоҳдирлар. Агар террорчи-экстремистик ташкилот  бўлган ислом тикланиш партиясининг қочқин раҳбарлару аъзолари фитна-ю дасисабозликлардан қўл тортиб, тожик халқининг ўз ҳолига қўйсалар, айни муддао бўлур эди.

         Лекин мавжуд вазият шундай ўзанга кўчиши учун мухолифчиларга ҳақиқат кўзига тик қараш ва энди мардона амаллар этагини тутиш журъати етишмаяпти. Сувга чўкаётган одам хасга ёпишганидек, улар омон қолиш учун ѓиромликнинг ҳамма воситаларидан фойдаланишда давом этиб, яқин ўтган кунлар ичида янада қақшатқич зарбага учрадилар.

         Кейинги йиллар бадалида “Паймони миллий” ҳаракати байроѓи остида бирлашган наҳзатчилар Полша пойтахти – Варшава шаҳрида Тожикистон Ҳукумати намояндалари билан олиб борилган баҳс – мунозараларда яна қовун туширдилар. Уларнинг барча даъволари пучлиги юзага чиқиб, жаҳон ҳамжамияти  назарида шарманда – ю шармисор бўлдилар. Шу тариқа, куздаги “жўжа саноѓи” наҳзатчилар мўлжали хато кетганини  таѓин бир карра тасдиқлади.

Аврангзеби МИРОНШОҲ,

сиёсий шарҳловчи.

Шарҳи худро гузоред

Еmail-и шумо нашр нахоҳад шуд. бахшҳои ҳатми бо * ишора шудаанд *