Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан «Ховар» ТМААга хабар берилди.
Тожикистон делегациясига Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети раиси генерал-полковник Саймумин Ятимов ва Қирғизистон томонига Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети раиси генерал-лейтенант Қамчибек Тошиев раҳбарлик қилдилар.
Йиғилишда Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари раҳбарлари Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг қолган минтақаларини ҳал этиш муҳимлигини таъкидлаб, ишчи гуруҳлар аъзоларига аниқ кўрсатмалар бердилар.
Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг топографик ва ҳуқуқий масалалар бўйича ишчи гуруҳлари давлат чегарасининг қолган қисмида Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараси чизиғи лойиҳаси режасини тартибга солиш бўйича ишларни давом эттиради.
Учрашувда чегараолди минтақалари аҳолиси ўртасида дўстлик, ўзаро тушуниш ва ишончни мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама ҳамкорликларни жонлантириш муҳимлиги зарур, деб топилди.
Икки томон давлатлараро делегациялари учрашуви натижалари юзасидан протокол имзоланди.
Мулоқот ўзаро англашув муҳитида ўтди.
«Ховар» ТМАА.