Хабарҳо

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ДАВЛАТ КОМИТЕТИ ХАБАР БЕРАДИ

print
Жорий йилнинг 29 августидан 30 августига ўтар кечаси халқаро террористик ташкилотнинг 3 нафар аъзоси Тожикистон Республикаси ҳудудида давлат мустақиллиги байрами арафасида террористик ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида Дарвоз ноҳияси Кеврон минтақаси орқали Афғонистон-Тожикистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтдилар. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети “Ховар” ТМААга хабар берди.
Ушбу факт Миллий хавфсизлик давлат комитети тузилмалари томонидан ўз вақтида ошкор этилиб, махсус аксилтеррор амалиёти гуруҳи воқеа жойига сафарбар қилинди.
Террорчиларнинг чегараолди ҳудудидаги ҳаракатланиш йўналиши назоратга олиниб, террорчилар қуршаб олинди.
Жорий йилнинг 5 сентябр тонгида МХДК аксилтеррор гуруҳи террорчилар жойлашган жой атрофини ўраб олиб, улардан таслим бўлишни талаб қилди.
Террорчилар хавфсизлик органи ходимларининг буйруғига бўйсунмай, ўз ихтиёридаги барча турдаги қуроллардан ўт очди.
Ҳарбий амалиёт натижасида бошдан-оёқ қуролланган террорчи гуруҳнинг уч нафар аъзоси зарарсизлантирилди.
Террорчилар ўз ихтиёридаги қурол-яроқлар билан бир қаторда қўшни давлат ҳудудидан кўп миқдорда қурол-яроқ, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, террорчиларни таъминлаш учун алоқа воситалари олиб ўтганлиги ва яширин жойга жойлагани маълум қилинди.
Воқеа содир бўлган жойда ва махфий яширин жойда қуйидаги қурол-яроқ ва жанговар ўқ-дорилар топилди ва мусодара қилинди:
— 5 дона Калашников автомати;
— 2 дона М-16 снайпер қуроли (АҚШда ишлаб чиқарилган);
— 1 дона М-4 карабини (АҚШда ишлаб чиқарилган);
— 1 дона “JF” тамғали тўппоча (АҚШ);
— 1 дона «Беретта» тўппончаси (Италия);
— 2 дона СZ Р07 тўппончаси (Чехия);
— 9 дона Ф-1 қўл гранатаси;
— 4 донаGP М-67 қўл гранатаси (ҳалқали);
— 22 дона Калашников автомати ва АК-7,62 магазини;
— 31 дона М-16 магазини;
— 10 дона тўппонча магазини;
— 448 дона 7,62 миллиметрли ўқлар;
— 2 632 дона 5.56 миллиметрли ўқлар;
— 477 дона 9 миллиметрли тўппонча ўқлари;
— 50 дона «Глок» тўппончаси ўқлари;
— 2 дона М-4 автоматининг дурбини;
— 1 дона М-16 автоматининг тунги кўриш дурбини;
— 1 дона М-4 автоматининг лазерли нишонга олиш ускунаси;
— 4 дона М-4 автоматининг овоз ўчиргичи (глушитель);
— 30 дона юқори радиусга эга пластид (S-4 портловчи моддаси (АҚШ да ишлаб чиқарилган));
— 162 дона «Shan» маркали капсул-детонатор;
— 5 дона махсус портловчи восита;
— 2 дона портловчи моддаларни масофадан бошқариш ускунаси;
— 1 рулон оловга чидамли сим;
— 1 дона объект жойлашган ҳудуд ва унгача бўлган масофани аниқлаш учун космик навигацион қурилмаси;
— 105 дона қувватлантирувчи батареялар;
— 2 дона портловчи моддаларни бошқарувчи электрон соат;
— 1 дона портловчи моддаларни бошқарувчи механик соат;
— 3 дона портловчи моддаларни улаш учун махсус сим комплекти (ҳар бирининг узунлиги 150 метр);
-1 дона тунда кўриш учун дурбин;
— 1 дона оддий дурбин;
— 4 дона «ICOM» рацияси;
— 2 дона «Кобра» рацияси;
— 4 дона рациялар учун захира антенна;
— 1 дона батарея қувватлантирувчи;
— 5 дона USB ахборот ташувчиси;
— 1 дона AUX ахборот ташувчиси;
— 2 дона портловчи моддаларни бошқарувчи микросхема;
— 5 дона флешкарта;
— 10 минг АҚШ доллари;
— дори ва тиббий воситалар;
— экстремистик ва диний адабиётлар;
— террористик гуруҳ аъзоларининг хариталар, схемалар, портловчи моддаларни тайёрлаш усули, уларни одамлар тўпланган жойларда, давлат муассасаларида жойлаш тўғрисидаги инструкциялар ёзилган дафтарлари ва бошқа ҳужжатлар.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар, мусодара этилган материал ва ҳужжатларни ҳамда террористлар жасадларини ўрганиш натижасида улар “Жамоати Ансоруллоҳ” террористик гуруҳининг қуйидаги аъзолари эканлиги аниқланди:
1. Бобожонов Зариф Маҳмуджонович (лақаби «Усмон»), Исфара шаҳри Кулканд қишлоқ жамоатида туғилган, “Жамоати Ансоруллоҳ” террористик ташкилотининг бошлиқларидан бири;
2. Баҳодуров Фарҳод Башарович (лақаби «Абу Мусъаб»), Нуробод ноҳияси Сафедчашма қишлоқ жамоати Шербегиён қишлоғида туғилган;
3. Қосимов Аҳтам Султонович (лақаби «Убайда»), Кӯлоб шаҳрида туғилган.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ мазкур террористик гуруҳ аъзоларига нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 401-моддаси 1 изоҳи (“Тожикистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни бошқа давлатлар ҳудудида қуролли қисмлар, қуролли тўқнашувлар ёки жанговар амалиётларга жалб қилиш ва иштирок этиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилган эди ва юқорида тилга олинганлар қидирувда эди.
Бу “Жамоати Ансоруллоҳ” террористик ташкилоти аъзоларининг Тожикистон Республикасидаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган биринчи уриниши эмас. Аввалроқ, жорий йилнинг 26 апрел куни мазкур ташкилотнинг икки нафар аъзоси террористик ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида Ванж ноҳияси Дашти Язгулом мавзесида Тожикистон-Афғонистон давлат чегараси чизиғини ноқонуний кесиб ўтиб, Тожикистон ҳудудига кирган эдилар. Аксилтеррор амалиёти ўтказилиши натижасида ҳар икки террорси зарарсизлантирилган эди.
Мавжуд ишончли далиллар таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу террористик ҳаракатлар махсус хизматлар томонидан мақсадли режалаштирилган.
Ушбу террорчи гуруҳлар шу каби тузилмалар раҳбарлигида жанговар тайёргарликдан ўтган. Қурол-яроқ, портловчи моддалар билан таъминланган ва шу билан бирга, молиялаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳи худро гузоред

Еmail-и шумо нашр нахоҳад шуд. бахшҳои ҳатми бо * ишора шудаанд *